Саволнинг ID си: 8832
МЧЖнинг ҳисобрақамида июнь ойида маблағ бўлмаганлиги сабабли (хизмат кўрсатилмаганлиги сабабли) ходимларга иш ҳақи ва бюджетга тўловларни амалга ошира олмайди. Бундай ҳолда Ягона солиқ тўлови; Даромад солиғи; Ягона ижтимоий тўлов; Мажбурий суғурта бадаллари; ШЖБПҲ мажбурий бадалларни картотека-2 га олинадими?
1. Қандай турдаги солиқ ва мажбурий тўловларни картотека-2 га олиш мажбурий ҳисобланади? 2. Иш хакини 2-3 ойлаб кечиктириб тулаш кандай жавобгарликларга олиб келади?
Экспертларнинг жавоблари:

1.Сиз санаб ўтган барча солиқ ва мажбурий тўловларни уларни тўлаш муддати давомида ҳисобрақамда пул бўлмаса, картотека-2 га ўтказиш зарур.

Солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси солиқ тўловчи томонидан Солиқ Кодексида белгиланган муддатларда тўланади (СКнинг 48-моддаси). Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича бажарилмаган мажбуриятлари бўлган солиқ тўловчи ўзининг банк ҳисобварағида пул маблағлари мавжуд бўлишидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни Солиқ Кодексида белгиланган тўлаш муддатидан кечиктирмай уларни хизмат кўрсатаётган банкка тўлаш учун тўлов топшириқномасини тақдим этиши шарт (СКнинг 59-моддаси).

Бу ҳақида шунингдек батафсил бе ерда ўқишингиз мумкин:

http://kadrovik.uz/question/6485.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.