Саволнинг ID си: 8877
Мен хизмат курсатувчи хусусий корхонада бош бухгалтер лавозимида ишлайман. маълумотим олий(бакалавр). Эшитишимга караганда янги тартиб коида буйича корхоналарнинг бош бухгалтерлари факатгина олий маълумотли булишлари кераклиги ва улар малака ошириб туришлари зарур экан.
1. Бухгалтерия буйича малака ошириш ким томонидан амалга оширилади? 2. Вазирлар Махкамаси хузуридаги Давлат тест Маркази томонидан "Кадрлар малакасини ошириши ва кайта тайёрлаш" буйича лицензияга эга булган(бухгалтерия хисоби буйича) укув марказлари томонидан малака оширишсак буладими ва малака ошириш буйича кандай хужжат талаб килинади(сертификатми ёки диплом)? 3. Неча йилда малака ошириш керак?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Аввало, хусусий корхонанинг бош бухгалтери олий маълумотга эга бўлиши шарт эмас (“Бухгалтери ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 12-м. 5-қ., “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 10-м. 1-қ.).

Бухгалтерия бўйича малака ошириш ЎзР Давлат тест марказининг берилган лицензиясига асосан фаолият юритаётган нодавлат таълим муассасалари томонидан амалга оширилади (Ўзбекистон бухгалтерларини сертификатлаш тўғрисида Низомнинг 9-б.).

2. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларидаги ўқиш натижаларига кўра давлат томонидан тасдиқланган намунадаги гувоҳнома ёки сертификат топширилади (ЎзР 29.08.97 йилги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг 3.3.3-банди).

3. Малака оширишнинг даврийлиги бўйича, яъни йилида камида бир марта ўтиш талаби фақатгина мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган корхоналарнинг бош бухгалтерларига нисбатан белгиланган (“Бухгалтери ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 12-м. 6-қ.).        

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.