Корхона аукцион орқали сотилган мулкини бухгалтерияда акс эттириши учун Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомга (АВда 29.08.2004й. 1401-сон билан рўйхатга олинган) асосланиши керак.
Ушбу низомнинг 3-бобида асосий воситалар қийматини сотилиши муносабати билан уларни балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби келтирилган бўлиб, 26-банди бюджет ташкилотлари учун, 27-банди эса бошқа ташкилотлар учун тартибни белгилайди.
Ушбу низом ва 21-сон БҲМСга 2-иловага мувофиқ асосий воситаларни сотишдан маблағлар келиб тушганда бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:
- Бюджет ташкилотларида:
111-"Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари бошқа махсус маблағлари" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
178-"Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
бир вақтнинг ўзида:
401-"Ҳисоблаб ёзилган, лекин ҳисобрақамга тушмаган даромадлар" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
240-"Бюджетдан ташқари махсус маблағлар жамғармаси" ёрдамчи ҳисобварағи кредити.
- Бошқа ташкилотларда:
“Ҳисоб-китоб счети” 5110- ҳисобварағи дебети;
"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" 4010-ҳисобварағи кредити;
бир вақтнинг ўзида:
"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" 4010-ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.