Саволнинг ID си: 9059
Ходим иш берувчидан навбатдаги меҳнат таътилини қисмларга бўлган ҳолда, биринчи қисминини таътиллар навбати жадвалида кўрсатилгандан бошқа вақтда, 2 кун олдин огоҳлантирган ҳолда,2 кун муддатга беришни сўраса, иш берувчи Меҳнат кодексининг 144-,146-моддаларидан келиб чиқиб, буни рад қилиши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Таътилдан ўз хоҳишига кўра ёзги ёки ўзлари учун қулай бўлган бошқа вақтда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар тоифаси МКнинг 144-моддасида белгилаб қўйилган.

Бошқа ҳолларда ҳам ходим таътиллар жадвалида белгиланган муддатдан олдин таътилга чиқиш тўғрисида ариза беришга ҳақли. Бироқ, иш берувчи уни қаноатлантиришга мажбур эмас. Жадвалда белгиланган муддатдан олдин таътил бериш иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади.

Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши ҳам мумкин (МКнинг 144-моддаси, 5-қисми).

МКнинг 146-моддасига кўра таътилнинг бир қисми ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги лозим. Ходим таътилнинг қолган қисмини ўз хоҳишига кўра тақсимлаш ҳуқуқига эга.

Таътилларни қисмларга бўлиш тўғрисида қўшимча маълумотга эга бўлиш учун қуйидаги ҳаволага қаранг.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.