Саволнинг ID си: 9120
МЧЖ корхонамиз таъсисчиалари икки нафар жисмоний шахслар. Улар томонидан устав капитали миллий валюта (сум) ва хорижий валюта (АКШ доллари)да шакллантирилган. Фаолият тури хизмат кўрсатиш. Миллий ва валюта банк ҳисобрақамларига эга.
Жамиятимиз ўз таъсисчиларига чет эл валюта ҳисоб рақамидаги пул маблағлари (АҚШ доллари) ҳисобидан дивиденд бериши мумкинми? Агар мумкин бўлса, дивидендни чет эл ваютасида тўлаш қандай тартибда амалга оширилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, хорижий инвестор бўлмаган таъсисчиларга дивидендлар валюта маблағларида берилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валютада амалга оширилади. “Валютани тартибга солиш тўғрисидаги Қонун”нинг 18-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш мумкин бўлган операциялар рўйхати келтирилган. Ушбу рўйхатга асосан юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) валюта бойликларини киритишга рухсат берилган, аммо дивидендлар бўйича ҳисоб-китобни чет эл валютасида амалга ошириш назарда тутилмаган.

Шунинг учун, хорижий инвестор бўлмаган таъсисчиларга дивидендлар чет эл валютасида берилмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.