Саволнинг ID си: 9360
Хомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан ходимнинг фарзанди туғилгандан сўнг нобуд бўлди. Шу муносабат билан ходим ишга қайтиш истагини билдирмоқда.
Хомиладорлик ва туғиш таътили якунига етмасдан туриб ходимни ишга қўйса бўладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, чунки ходима, меҳнатга қобилиятсизлик давридадир.  

Қоидага кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тиббий хулосада белгиланган кундан эътиборан жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилади ҳамда аёлга умумий 126 календарь кун муддатда тўлиқ берилади, бундан:

туққунга қадар – 70 календарь кун;

туққандан кейин – 56 календарь кун (МКнинг 233-моддаси).

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга қобилиятсизлик варақаси асос бўлади. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади

Умумий қоидага кўра, туғиш оқибатидан қатьи назар (жумладан, бола ташлаш рўй берганда, бола нобуд бўлганда, ёки бу таътил тугаганига қадар ушбу аёл билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳам), тўланган ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ушлаб қолишга йўл қўйилмайди (АВда  8.05.2002й. 1136-сон  рўйх. ол. Низом).

Шунинг учун, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича берилган меҳнатга қобилиятсизлик варақаси даврида ходиманинг ишлаши мумкин эмас.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.