1. Корхона активлари асосий воситалар таркибидан товар-моддий заҳиралар таркибига ўтказиш “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш" 19-сон БҲМСга мувофиқ амалга оширилади.
Инвентарлашни ўтказиш учун доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссиялари тузилади. Инвентарлашни ўтказиш олдидан ишчи инвентарлаш комиссиялари аъзоларига буйруқ, комиссия раисларига эса пломбир топширилади. Буйруқни бухгалтерия инвентарлашни ўтказиш тўғрисидаги буйруқлар бажарилишини назорат қилиш дафтарида рўйхатга олади (19-сон БҲМС 2.11-банди).
Инвентарлашни расмийлаштириш учун мол-мулкни инвентарлаш бўйича бирламчи ҳисоб ҳужжатлари шакллари қўлланиши лозим (5-8-иловаларга биноан). Инвентарлаш вақтида келиб тушадиган товар-моддий бойликлар моддий жавобгар шахслар томонидан инвентарлаш комиссияси аъзолари ҳозирлигида қабул қилинади ва инвентарлашдан сўнг реестр ёки товар ҳисоботи бўйича кирим қилинади. Ушбу товар-моддий бойликлар "Инвентарлаш пайтида келиб тушган товар-моддий бойликлар" номи билан алоҳида рўйхатга киритилади. Ҳужжатларда активларнинг асосий воситалардан ТМЗлар таркибига ўтказилиш сабаблари ва уларнинг баланс (қолдиқ) қиймати кўрсатилиши зарур. Инвентарлаш натижалари инвентарлаш тугаган ойдаги ҳисоб ва ҳисоботда, йиллик инвентарлашда эса йиллик молиявий ҳисоботда акс эттирилиши керак.
Узоқ муддатли активлар таркибидан товар-моддий захиралар таркибига ўтказилган активларнинг таннархи ушбу узоқ муддатли активларнинг баланс (қолдиқ) қиймати бўйича белгиланади (4-сон БҲМС 23-банди).
2. Ҳа, сиз келтирган ҳужжатдан асосий воситаларни маълум бир гуруҳларга киритиш учун фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳужжатлари қабул қилингунга қадар собиқ ССР Иттифоқининг қонунга оид ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунчилигига зид бўлмаган қисмларининг амал қилиш давом этади (ВМ 29.04.1992й. 210-сон Қарори).
Бунда инобатга олиш керакки, ушбу ҳужжатдаги белгиланган меъёрлар корхонангиз ҳисоб сиёсатига зид бўлмаслиги зарур.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.