Саволнинг ID си: 9404
Ходимга 2017 йил 22 августдан 19 сентябргача 24 кундан иборат меҳнат таътили берилди. Бунда 2017 йил 2 сентябрнинг иш куни бўлиши маълум эмасди.
2 сентябрь иш куни этиб белгиланганлиги сабабли, мазкур ходим ишга 20 сентябрь куни эмас, балки 19 сентябрь куни чиқиши керак бўладими? Буни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак бўлади?
Экспертларнинг жавоблари:

Сизнинг мурожаатингизда кўтарилган масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, меҳнатга доир муносабатларга мос келадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни  ишлаб чиқиш,  амалга  ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, аҳоли ва иш берувчилар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари масалалари бўйича кенг ахборот – тушунтириш ишларини олиб бориш каби устивор вазифалар ва фаолият йўналишлари белгиланган.  

Қўшимча қилиб шуни таъкидлаб ўтамизки, Меҳнат кодексининг 9-моддасига биноан, меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини ЎзР Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг худудий органлари амалга оширишини эътиборга олиб, юқорида қайд этилган вазирликка мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.  

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.