Корхонангиз марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштирилувчи объектлар турига кирмайдиган қурилиш бўйича ишларнинг қийматини 17,5%га оширувчи ставкани қўллашга ҳақли, агар у пудрат шартномасида назарда тутилган бўлса.
Танлов савдолари (тендер) натижалари бўйича ғолиб корхона – таклиф қилинган қурилиш қийматининг ЯСТга оширилишини (ҚҚСдан ЯСТ ставкасининг 50% айирмаси сифатида) назарда тутувчи тартиб фақат марказлаштирилган манбалар (давлат капитал қўйилмалари) ҳисобига қурилаётган қурилиш объектларига тадбиқ этилади (Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссиясининг 6.02.2009й. 05/23-16-сонли Баённомасига 1-илова).
Агар сизнинг объектингиз бошқа манбалардан молиялаштирилаётган бўлсаю, аммо пудрат шартномасида иш қийматининг 17,5%га оширилиши назарда тутилган бўлса, корхонангиз ушбу ставкани қўллашга ва бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги Ҳисобварақ-фактура-маълумотномасида кўрсатишга ҳақли.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.