Саволнинг ID си: 9582
Иш берувчи ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасига кўра ходим Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясига икки йиллик ўқишга юборилган. Шартнома шартига кўра ходимнинг ўқиши учун сарф ҳаражатларни иш берувчи олдиндан иккига бўлиб иш ҳақи маблағлари ҳисобидан тўлаб бериши назарда тутилган. Бир ўқув йилидаги ўқиш муддати 10 ойдан иборат. Аммо ходимга 11 ойлик иш ҳақи, бир ойлик меҳнат таътили учун тўлов ҳамда ўртача иш ҳақига тенг бўлган бир ойлик моддий ёрдам берилган.
Ходимнинг ўқиш даври учун унга моддий ёрдам бериш, меҳнат таътилига чиқиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш меҳнат қонунчилигида белгиланганми? Агар белгиланган бўлса қайси норматив ҳужжатларда ўз ифодасини топган?
Экспертларнинг жавоблари:

Ходимга моддий ёрдам тўлаш иш берувчининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади.

Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларидан бири ҳисобланади (МКнинг 16-м).

Шунинг учун, иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш, шу жумладан малака ошириш мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак (МКнинг 166-моддаси).

Академия тингловчиларининг бутун ўқиш даврида асосий иш жойидаги эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи  сақланади (08.08.2017 йилдаги УП-5139га 2-илованинг 22-б.).

 

Академиядаги ўқиши даврида ходимга йиллик меҳнат таътилларини бериш масаласи бўйича қуйидаги жавобга қаранг:https://kadrovik.uz/question/7077?us=f9id7shovghrlv7vhgdqsvmm77.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.