Ҳа, корхонангиз ходимнинг автомобилидан фойдаланиш учун ижара шартномасини тузиши мумкин.
Жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги автомототранспорт воситаларини ижараси шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак (ФКнинг 565-моддаси 2-қисми).
Таъкидлаш жоизки, агар корхона автомобилни ижарага олиб, йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича тижорат асосида ташиш фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, бундай фаолият лицензияланиши керак. (14.07.2006й. 138-сон ВМҚга 1-илованинг 2-банди).
Бундан ташқари, кохона ходимнинг автомобилидан фойдаланиш борасидаги муносабатларни бошқача тарзда расмийлаштириш ҳам мумкин. Бунда ижара шартномаси тузилмасдан, иш берувчи ҳамда ходим ўртасида ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланиш тўғрисида келишув имзоланади.
Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганда транспорт воситаларининг амортизацияси ва улардан фойдаланганлик учун қилинган харажатлар, шунингдек асбобларнинг, техник воситаларнинг ёки ўзга мол-мулкнинг амортизацияси иш берувчи ҳисобидан тўланиши лозим (МКнинг 173-моддаси).
Ходим ўз шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланса, ходимга компенсация тўланиши керак (2.04.1999й. 154-сон ВМҚга 3-илова, кейинги ўринларда - Тартиб)
Ходимнинг автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланиш учун корхона раҳбари буйруқ чиқариши керак.
Буйруқ намунаси:
_______________________
(корхона номи)
БУЙРУҚ
20__ йил "__" ___ __-сон Тошкент ш.
“Ходимнинг ўз автотранспорт воситасидан хизмат мақсадларида фойдаланганлиги бўйича харажатларни қоплаш тўғрисида”
Комилов Ўткир Исаевич шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлиги муносабати билан
БУЮРАМАН:
1. Комилов Ў.И. га харажатларини тўлашнинг қуйидаги миқдорлари белгилансин:
-ёнилғи сотиб олиш учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг _____________________________________________________ миқдорида;
-мой алмаштириш бўйича ҳар ойда энг кам иш ҳақининг ____________________________________________________ миқдорида;
-даврий техник кўриклардан ўтказиш бўйича ____________________________________________________ миқдорида;
- _______________________________________________________________.
2. Бухгалтерия қилинган харажатлар ҳужжатли тасдиқланганда мазкур буйруққа биноан пул маблағларини ҳисоблашни ва тўлашни амалга оширсин.
Корхона раҳбари: _____________________ __________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)
М.Ў. (муҳр бўлган тақдирда)
Буйруқ билан танишдим: _____________________ _______________
(ходим имзоси) (ходимнинг Ф.И.Ш.)
____________________ _____________
(бош ҳисобчи) (Ф.И.Ш.)
2. Мулкни ижарага беришдан олинган даромад жисмоний шахснинг мулкий даромади бўлиб, унга белгиланган энг кам ставка бўйича солиқ солинади (СКнинг 181-моддаси). Солиқ солиш мақсадида энг кам ставка 2017 йил учун 7.5% миқдорида белгиланган (27.12.2016й. 2699-сонли Президент Қарорига 9-илова).
Бунда ижара тўловидан олинган даромадлар ижара шартномаси асосида тўланади, ва ушбу тўловлар солиққа тортишда меҳнат шартномаси асосида олинадиган даромадларга қўшилмайди. Меҳнат шартномаси асосида олинадиган даромадлар умумбелгиланган тартибда солиққа тортилади. Ушбу даромадларга ослиқ солиш ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин:
https://www.norma.uz/poleznaya_informaciya
https://www.norma.uz/uz/foydali_axborot/2017_yil_oktyabr_oyi_uchun_jismoniy
shahslar_daromadidan_olinadigan_soliq_va_boshqa_majburiy_tulovlar_hisob-kitobi_uslubiyati
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.