Саволнинг ID си: 9827
Корхонамизга ходим ишга кабул килинди. Ходим 1962 йилда тугилган. Ходим Туман мудофаа ишлар бўлимидан харкатдаги армия таркибидаги харбий хизмат даври тўғрисидаги маълумотнома ва гувохнома такдим этди. Маълумотнома куйидагича: "...... Шу хакда берилдики, у ҳақиқатдан хам 29.10.1980 йилдан 27.10.1982 йилгача Қуролли кучлар сафида муддатли харбий хизматни ўтаган. 09.01.1981 йилдан 27.10.1982 йилгача Афғонистон Демократик Республикасида хизмат қилган. " Гувохнома Серия А № 618860 "Предъявитель настоящего свидетильства за успешное выполнение заданий Правительства СССР имеет право на льготь, установленные постановлением ЦК КПСС и Совета Министров СССР от 17 января 1983 г. Свидительство бессрочное и действительно на всей территории СОЮЗА СССР" Ходим ЭКИХ 4 баробари микдорида даромад солигидан имтиёз талаб қилмоқда. Ходимнинг оклад маоши 800 000 сум.
Афғонистон Демократик Республикасида харбий хизмат қилган ходимга ЖШДС қандай тартибда солинади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда (сизнинг ҳолатда Афғонистон Демократик Республикасида) ўз байналмилал бурчларини адо этган ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар ҳисобланади (ВМнинг 08.09.2011й. 252-сонли қарори 1-иловаси). Уларнинг даромадлари, шу жумладан иш ҳақи тарзидаги даромадлари  ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4-баравари миқдоридаги қисми солиқ солишдан озод қилинади (СКнинг 180-моддаси 2-қисми 2-банди).

Ушбу имтиёзлар тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади. Уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида байналмилалчи жангчиларга бериладиган имтиёз олиш ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳнома, шунингдек уларнинг уруш иштирокчисига тенглаштирилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қабул қилинади (ВМнинг 08.09.2011й. 252-сонли қарори 1-иловаси 20-банди).

2017 йил учун имтиёзлар суммаси йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775сўм).

Масалан, имтиёзга эга бўлган ходимнинг бир ойлик маоши 800 000 сўм бўлса, ЭКИҲ 4-баравари миқдоридаги имтиёз суммаси, яъни ЖШДСга тортилмайдиган даромад 599 100 сўмни ташкил этади. Ундан ошган қисми 200 900 сўм даромад суммаси белгиланган тартибда солиққа тортилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.