Жавоб берамиз

ТМҚ билан операциялар

Махсулотга чегирма берилганда ҚҚС суммасини ҳисоблаш


Ҳисоб – китоб тўғри амалга оширилган. Фақат бунда “ҚҚС суммасидан чегирма бериш” дейиш нотўғри бўлади.

Ёқилғи қуйганлик учун ҳисобварақ-фактурадаги ҚҚС суммаси қандай ҳисобга олинади


Автомобиль ёқилғиси сотиб олинганда солиқ тўловчи (харидор) ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкин. Акциз солиғи ҳисобга олинмайди.

Яроқсиз ҳолга келган маҳсулотни сотилганда ҚҚС ҳисоблаш


Агар яроқсиз маҳсулот вужудга келишида корхонадаги масъул шахсларнинг айби бўлмаса, яроқсиз маҳсулотнинг таннархи ҳамда ушбу таннархга киритилган ТМЗларга тегишли ҚҚС корхона зарарига ҳисобдан чиқарилади.

Таъсисчи кирим килган ТМБларни сотганда ККС


Товарлар корхонага қандай кирим қилинганидан катьий назар, уларни реализация қилишда фойда солиғи ва ҚҚС Солиқ кодексига мувофиқ умумий асосларда ҳисобланади ва бюджетга тўланади

Хисобдан чикарилган инвентарни сотишдан ККС


ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база сотилаётган металломнинг ҚҚС киритилмаган ҳолдаги қийматидир (СКнинг 204-моддаси 1-қисми).

 

Чегирмаларда ККС хисобини акс эттириш


Пуллик чегирмалар қўлланилганда уларнинг суммаси 9050 “Харидорларга берилган чегирмалар” счётида ҳисобга олинади ва солиқ солинадиган базага тузатиш киритилади.