Жавоб берамиз

Меҳнат муносабатлари

У корхонага қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим?


Бугунги кунда алоҳида талаб этиладиган ҳужжатлар тўплами мавжуд эмас. 

Ушбу ходимнинг 2-3 йиллик хизмат сафаридаги муддати 3 йиллик ишлаб бериш шарти бажарилгани ҳисобига ўтадими? Хизмат сафаридаги ходим учун ҳисобланадиган солиқлар, қўлланиладиган имтиёзлар тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.


Ҳа, ўтади.

Ишга мунтазам келмаётган ва боғланишнинг иложи бўлмаётган ходимни қай тартибда қонуний йўл билан ишдан бўшатиш мумкин?


Ходим узрли сабабларсиз узоқ муддат ишда бўлмаган (прогул) тақдирда унга почта орқали хабарнома ёки ходимнинг шахсий йиғмажилдида кўрсатилган манзил бўйича телеграмма юбориш йўли билан тушунтириш хати талаб қилиш зарур.

Ушбу ҳолатда ходимга яна қандай кафолатли тўловлар тўлаб берилиши керак?


МКнинг 67-м. 3 қисмига кўра, ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикасида ҳар бир корхонада штат жадвали юритилиши ва унга асосан иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш лозимлиги тўғрисидаги қонунлар ҳақида маълумот беришингизни сўраймиз.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкилотларда штат жадвали бўлиши ва унга асосан иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш лозимлиги ҳақида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. 

Шу шифокор касал бўлиб қолган ходимнинг уйига жўнатилганда у ходим касал бўлмаганлигини аниқласа, лекин касаллик варақасини очиш учун поликлиникадан рўйхатдан ўтган бўлса, қандай чора кўриш керак?


Бундай вазиятда тегишли  даволаш-профилактика муассасасининг маъмуриятига мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

Аёлим ўз хоҳишига кўра ишга қайтадими ёки иш берувичининг хоҳишига кўрами?


Меҳнат кодексининг 234-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Мен 3 йиллик меҳнат таътилимнинг барчасидан бирданига фойдаланмоқчиман, яъни 75 иш кунига таътилга чиқа оламанми? Иш берувчи 3 йиллик таътилга чиқишимга рози.


Умумий қоидага кўра, таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим.

Ушбу ходимга иккинчи ой учун ишсизлик нафақаси қачон тўланади?


Ходимга 3 ойгача ўртача иш ҳақи тўланиши мумкин.

Шу вакант жойлар сонидан ошмасдан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ходим қабул қилишимиз керакми ёки бунинг аҳамияти йўқми?


Аҳамияти бор.

Штат жадвалидаги бўлим номи ўзгартирилганда ходимнинг розилигини олиш керакми?


Йуқ, бундай мажбурият Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланмаган.

Юқоридаги ҳолат бўйича фикр билдиринг.


Қоидага кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. 

Ходимларга меҳнат таътилининг 2019 йилда 2985-сон йўриқноманинг 14-бандига амал қилмасдан, таътилга чиқиш вақтидан қатъи назар 3 кунга қисқартирилиши тўғрими? Ваҳоланки, 2985-сон йўриқнома муддати чекланмаган бўлса, ушбу ҳолатга аниқлик киритиб беришингизни сўраймиз.


12.11.2018 йилдаги ПФ-5574-сон Президент Фармонининг 3-бандига асосан бюджет ташкилотларида 2019 йилда белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги

Корхонамизда ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларнинг меҳнатига вақтбай шаклда ҳақ тўлашнинг бошқача тартибини қўллаш қанчалик қонуний ҳисобланади? Масалан, штатлар жадвали бўйича маълум бир штат бирлиги учун 2 000 000 сўм иш ҳақи белгиланган бўлса, меҳнат шартномасида тарафлар ходимнинг ҳафтасига 3 ёки 5 соат (ойига 12 ёки 20 соат) ишлаши ҳисобига юқоридаги иш ҳақи миқдорини тўлиқ тўлашга келишишлари ва шу асосда ҳақ тўлаш мумкинми?


Ўриндошлик асосида ишлаганлик учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. 

Юқоридаги ҳолатда ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасида ходим ўз меҳнат мажбуриятларини айнан Тошкент шаҳрида жойлашган офис манзилидан туриб амалга оширишини кўрсатиш лозим бўладими ёки шартнома умумий тарзда тузилса ҳам бўладими? Умуман, масофавий иш (масофавий иш бажарилганда ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олиш тартиби) Ўзбекистоннинг қайси қонун ҳужжатларида акс эттирилган? Масофавий ишни қўллаш бизнинг қонунчилигимизга қанчалик тўғри келади?


Иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси), шунингдек, меҳнатнинг бошқа шартлари меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади.