Жавоб берамиз

Ходимлар билан ҳисоб-китоблар

Агар ходим 1 кун ишлаган бўлса унга маошни 322 474 сўмдан кам қилиб белгилаш мумкинми? Хуусий корхона иш ҳақини ҳисоблашда Ягона тариф снткасига амал қилиши шартми? Корхона ўз иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб иш ҳақи белгилаши мумкинми?


Корхонада ўрнатилган иш жадвалига асосан тўлиқ ой ишлаган ходимга 322 474,24  сўмдан – ЯТС биринчи разряди даражасидаги (ЭКИҲ 130240 х I разряд тариф коэффициенти 2,476 ) энг кам иш ҳақидан камроқ иш ҳақи ҳисобланмайди.

Айрим сабабларга кўра ходим ойда бир қанча муддатга ишга чиқмаса, компенсация тўланадими? Норма ва нормадан ортиқча компенсация миқдори солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?


Ходим таътилда, хизмат сафарида бўлган, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли, шунингдек, у бошқа сабабларга кўра ишга чиқмаган, шахсий автомобилдан фойдаланмаган вақтлар учун компенсация тўланмайди.

Ойлик маошни йиғиб, кейин битта қилиб олиш мумкинми?


Корхона ва ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун маблағлар уларни банкдан олиш кунини ҳам ҳисобга олганда 3 иш кунида берилиши керак.

Давлат ҳисобига ўтказиладиган ойлик маошнинг 20%ини қандай аниқлаш керак?


«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддасига мувофиқ, қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.

Бош бухгалтер хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсацияга солиқлар солиш учун ариза берилишини рад этиши мумкинми?


Нормадан юқори ҳисобланган компенсация ЖШДС ва суғурта бадаллари солинадиган компенсация тўловлари жумласига киради. Бу ҳолатда солиқларни ушлаб қолиш учун ходимнинг аризаси талаб қилинмайди.

Ходима туғиш вақтида вафот этган ҳолатда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси бўйича тўлов қандай амалга оширилади?


Мазкур ҳолатда тўлов тўлиқ миқдорда амалга оширилиши керак.

Бюджет ташкилоти бош хисобчига қай тартибда устама белгилаши мумкин? Ушбу холатда бош хисобчига бериладиган устама 297-сонли Қарорга асосан 30%дан ошмаслиги шартми? Илтимос, шу саволга ниақлик киритишда ёрдам беришингизни сўрайман?


   ЎзР ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 24-банди билан  ходимларга хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги ёки бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун қўшимча ҳақ миқдори белгиланиши мумкинлиги белгиланган.

2-Савол? У кучи билан бажариладиган ишларга, лойиха смета тузиб берувчи идоралардан смета туздириб оламиз. Ёлланма ишлар билан тузиладиган иш хаки шартнома суммаси, смета да курсатилган нархлардан ошиб, харажатлар купайиб кетмокда.Бу холат конунга зид хисобланмайдими еки елланма ишчи кучларга хак тулашни кандай юридик кучга эга буладиган хужжатлар мавжуд ?


Пудратчи корхона ўз ишчиларига лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилгандан кўра кўпроқ иш ҳақи беришга ҳақлидир.

Ходимнинг Банк-молия академиясида ўқиш даврида унинг ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқарилади? Ходимнинг ўқиш даврида унга байрам мукофотлари ва чорак якунлари бўйича мукофотлар тўланадими? Ҳисоблаб чиқарилган ўртача иш ҳақи ўқиш тугагунча ўзгаришсиз қоладими?


ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорининг 6-иловаси 5-бандига мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.

Вилоятимиздан ташқарида узоқ масофада жойлашган объектларни қуришда қурувчи ишчиларга дала устамаси тўлаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, у ҳолда ҳисобга олиш ва солиқ оқибатлари қандай бўлади?


Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари билан шуғулланадиган корхоналар ишчиларнинг барча харажатларини компенсация қилиш учун АВ томонидан 28.11.1998 йилда 551-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Олисда жойлашган ва алоҳида муҳим объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажаришда вахта усули ҳақида”ги Низомга амал қилишлари мақсадга мувофиқдир.

Ходимнинг Банк-молия академиясида ўқиши даврида унинг ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади? Ходимнинг Банк-молия академиясида ўқиши даврида унга байрам саналари учун мукофот тўловлари амалга ошириладими?


ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илованинг  5-бандига мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.

Иш ҳақидан 33 фоиз миқдорида (1/3 қисмидан) алимент ушлаб қолиш тартиби қандай? 6 фоиз миқдоридаги почта харажатлари учун ким тўловни амалга ошириши керак?


Алиментларни ҳисоблаш ва ундириш тартиби ЎзРнинг Оила кодекси, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонун (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон) ва  Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш Қоидалари (08.07.2009 йилдаги 1980-сон, бундан буён - Қоидалар) билан тартибга солинади.

ШЖБПҲга ихтиёрий бадалларни ушлаб қолиш ва уларни ҳисоботда акс эттириш тартиби қандай?


ЎзРнинг  “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида” Қонуннинг 10-моддасига (02.12.2004 йилдаги 702-II-сон) асосан жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этувчи фуқаролар ўз шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига, шу жумладан учинчи шахслар фойдасига киритиладиган бадаллар миқдори ва муддатларини ўзлари мустақил равишда белгилашлари кўрсатилган.

Иш хаки сақланмайдиган таътилга чиққунга қадар касаллик варақасининг очилиши


Албатта, чунки меҳнатга лаёқатсизлик варақаси иш ҳақи сақланмаган таътил берилишидан олдин очилганлиги учун, унинг тўланишига асос бўлади.

Ходим билан ижара бўйича ҳисоблашишлар


Умумий коидага кура, банк пластик карточкага иш хакидан ташкари тўловлар келиб тушишига қаршилик қилмаслиги керак.