Саволнинг ID си: 10046
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2017 йилдаги УП-5106 сонли фармонининг 13-бандида 2018 йил 1-январдан бошлаб колледж, лицей ва олий таълим муассасаларини битиргандан кейин 3-йил давр ичида биринчи марта ишга қабул қилинган ишчи-хизматчилардан ушланадиган даромад солиғи биринчи йили 50 фоизга, иккинчи ва учинчи йиллари 25 фоизга камайтирилиши кўзда тутилган. Шу холат бўйича қуйидаги саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.
1. Ушбу камайтириш қандай тартибда амалга оширилади. Мисол учун ходим институтни 2017 йил июн ойида якунлаган. 2017 йил октябр ойида биринчи марта ишга қабул қилинган. Ушбу ходимга хам чегирма бериладими, агар берилса биринчи йил қайси санадан хисобланади, диплом олган санаданми ёки ишга қабул қилинган санаданми. 2. Камайтириш қандай амалга оширилади, барча ставкалар 50 фоизга камайтириладими, масалан биринчи ставка 3,75; иккинчи ставка 8,25; учинчи ставка 11,25. 3. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига мажбурий 2 фоизлик ажратма қайси суммадан олинади. Мисоллар билан келтириб беришингизни илтимос қиламиз.
Экспертларнинг жавоблари:

ЎзР Президентининг 05.07.2017 й.даги №ПФ-5106 Фармонида таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммасини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш назарда тутилган (Фармоннинг рус тилидаги матнига қаранг).

Яъни аввал ЖШДС ва ШЖБПҲ умумбелгиланган тартибда ҳисобланади, ҳисил бўлган солиқ суммаси эса 50 ёки 25 фоизга камайтирилади.

Имтиёз мазкур тоифадаги жисмоний шахс биринчи марта ишга қабул қилинган кундан эътиборан қўлланади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.