Саволнинг ID си: 10251
Корхонамиз ўз ходимларининг автотранспорт воситаларидан фойдаланганлиги учун, ижара шартномаси 2016 йилнинг сентябрь ойида нотариал тартибда расмийлаштирилган. Бунда корхонамиз (ижарага олувчи) ва корхона ходимлари (ижарага берувчи) ҳисоблананди. Шартноманинг ойлик ижара суммаси 220 000 сўмни ташкил қилади, шартнома муддати 30.09. 2019 йилгача, яъни уч йилга тузилган. Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-№3454 сонли қарори билан молк-мулкини ижара берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланган. Автотранспорт воситаси учун ставка, яъни енгил автомобиль учун 330 000 сўм белгиланган.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолиниши сабабли, корхонамиз томонидан кайси суммадан даромад солиғи ушлаб қолиниши керак ?
Экспертларнинг жавоблари:

Мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларини солиққа тортиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан, лекин ижара тўловининг энг кам ставкаларидан кам бўлмаган миқдордан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади (29.12.2017 й. № ПҚ-3454, 12-банд).

Сизнинг ҳолатда шартномада кўрсатилган ижара ҳақи (220 000 сўм) белгиланган ставкадан (330 000) кам бўлгани боис, солиқ (ЖШДС) суммаси 330 000 сўмдан ҳисобланади (330 000 х 7,5%).

Ушбу операцияни ЖШДС бўйича хисоботда акс эттириш умумбелгиланган тартибда амалга оширилади ва ЖШДС бўйича ҳисобот шалларининг тегишли сатрларида (ячейкаларида) акс эттирилади (МВ ва ДСҚнинг АВда 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган қарорига 2-илова ). Шартномада белгиланган сумма жисмоний шахснинг ижарадан олган даромади сифатида кўрсатилади (айни вазиятда 220 000 сўмдан келиб чиқиб), ушлаб қолинган солиқ суммаси сифатида эса белгиланган минимал ставкадан (айни вазиятда 330 000 сўмдан) ҳисобланган сумма кўрсатилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.