Саволнинг ID си: 10281
Янги технологик асбоб-ускуналар 2014 йил 02 августда чет эллик А ташкилотдан Ўзбекистонда жойлашган Б ташкилотга Инвойс бўйича 531000 АҚШ долларига (курс: 2332,24 сум, Бошка харажатлар - божхона куриги, сертифкат, йул харажатлари 38 656 765 сум) импорт қилинган ва шу йилда ишга туширилди. Йил давомида Б ташкилотда асосий воситага амортизация ҳисобланди. Б ташкилот ЯСТ тўловчиси бўлганлиги сабабли 2014, 2015 йиллар давомида ЯСТ ҳисобланадиган база (Солиқ кодекси асосида итиёздан фойдаланилди) асосий восита қийматига камайтирилди. 2018 йилгача ущбу асбоб-ускунларнинг пули тўланмади. Натижада, 2018 йилда 10 февраль санасида А ташкилот чет эллик «Махсулот етказиб берувчи» Б ташкилотдан ушбу асбоб ускуналарни кайтариб беришни талаб килди. Шунингдек А чет эллик ташкилот юкоридаги асбоб ускуналарни Ўзбекистонда жойлашган ва А чет эллик ташкилот таьсисчилигида ташкил этилган С қўшма корхонага А ташкилотнинг улуши сифатида С қўшма корхона устав фондини шакллантириш учун бермоқчилигини айтди. 2018 йилнинг 12 февраль санасида (курс: 8186,95 сум) Б ташкилот А ташкилотга 2014 йилда олинган асосий воситаларни тўлиқ қайтарди ва А ташкилот ушбу асосий воситаларни С қўшма корхонага устав фондидаги улушини шакллантириш учун топширди.
Ушбу ҳолатда А ташкилотда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
Экспертларнинг жавоблари:

Таъсисчи чет эллик А корхона устав фондини шакллантириш учун ускунани  С корхонага топширганда ҳар иккала корхона учун ҳеч қандай солиқ оқибати юзага келмайди.

Норезидентларга солиқ солиш тартиби СКнинг 155-моддаси билан ўрнатилган бўлиб, унда топширилаётган ҳиссалар солиққа тортиладиган объект сифатида белгиланмаган.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.