Саволнинг ID си: 10300
Утган сафар 75-карор буйича мумкин эмас деб жавоб берилган. Бу карор буйича дори воситаларини чакана савдога воситачилик оркали мумкин эмас, Лекин улгуржи лицензияга эга булган корхонага комиссион шартнома асосида махсулотларни етказиб берилса у томонидан эса олинган барча махсулотларни хеч кандай устама куймасдан пул кучириш йули реализация килса конунга тугри келадими?
Комитент воситачилик шартномаси асосида бошқа корхонага дори воситаларини сотиб бериш топшириғини бериши мумкинми? Бунда комиссионер томонидан сотилган махсулот (дори восита)ларни реализация килганлиги учун кандай солик окибатлари юзага келади?
Экспертларнинг жавоблари:

Воситачилик фаолияти бўйича солиқ солиш базаси реализация қилинган дори дармон воситаларидан тушган тушум ҳисобланади. У комитент қўллаётган солиқ тизимида умумбелгиланган тартибда солиққа тортилади. Масалан, комитент ЯСТ тизимида бўлса, сотувдан тушум 5% ставкада солиққа тортилади (СКнинг 355-моддаси, 29.12.2017й. ПҚ-3454-сон Қарорига 9-1-илова).

Ҳа, комитент (топшириқ берувчи корхона) воситачилик шартномаси[1] асосида бошқа корхонага (воситачи) дори воситаларини сотиб бериш топшириғини бериши мумкин. Воситачи эса шартномага кўра  комитентнинг маҳсулотларини (дори воситалари) сотиб беради ва бунинг эвазига хизмат ҳақини олади (ФКнинг 832-848 моддалари). Демак, улгуржи савдо қилишга лицензияси бор воситачи корхона дори воситаларини бошқа юридик шахсларга пул кўчириш йўли билан сотиши  мумкин.

Бироқ, шуни назарда тутиш керакки, 31.10.2016й. №ПҚ-2647 га 1-иловасида келтирилган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини қатъий белгиланган нархларда сотилиши керак.

 


[1] рус тилида “договор комиссии” деб аталади

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.