Саволнинг ID си: 10352
Кичик корхона йирик корхона тоифасига ўтиши кутилмоқда.
Йирик корхоналар қанақа солиқларни тўлайдилар? Солиқ солиш базалари қандай аниқланади ва қайси фоизларда ҳисобланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Йирик корхона тоифасига ўтган корхоналар умумбелгиланган солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайдилар (савдо корхоналари бундан мустасно, чунки улар йирик ёки кичик корхона бўлишидан қатъий назар, ЯСТ тўлайдилар, СКнинг 350-моддаси), жумладан:

  •  Фойда солиғи;
  •  ҚҚС;
  •  Мол-мулк солиғи;
  •  Ер солиғи (белгиланган тартибда ажратилган ер майдони мавжуд бўлса);
  •  Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (сувдан фойдаланишни ёки сув истеъмолини амалга оширса);
  •  Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар.

Корхона амалга ошираётган фаолияти, хўжалик операциялари, чиқарадиган маҳсулотига қараб яна бошқа солиқлар ва йиғимларни тўлаши мумкин (масалан, акциз солиғи, божхона тўловлари ва бошқалар). Солиқлар ва мажбурий тўловлар турининг тўлиқ рўйхати СКнинг 23-моддасида келтирилган.

Шунингдек, йирик корхона тоифасига ўтган ташкилот иш ҳақи билан боғлиқ солиқларни тўлашни давом эттиради (ЖШДС, ЯИТ, суғурта бадаллари, ЖБПҲР).

Ҳар бир солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база ҳақидаги маълумот Солиқ Кодексининг муайян солиққа бағишланган бобидаги тегишли моддаларда баён этилган.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган корхоналар, яъни йирик корхона тоифасига ўтган юридик шахслар СКнинг 351-моддасида белгиланган тартибда умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтадилар.

Солиқларнинг ставкалари 2018 йил учун Президентнинг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454 сонли Қарорида белгиланган.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.