Иш берувчи ходим айби билан жарима тўлаш шаклидаги етказилган зарарни ходимдан ундиришдан воз кечса, ходимда ЖШДСга тортилувчи даромади юзага келади.
Иш берувчи томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, ходимдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралади (СКнинг 177-моддаси 6-банди). Ушбу даромад ходимнинг ялпи даромади таркибига киритилиб, умумбелгиланган тартибда ЖШДСга тортилади. Ушбу даромад иш ҳақи тарзидаги даромад бўлмаганлиги сабабли ундан суғурта бадаллари ва ЯИТ ҳисобланмайди.
Бухгалтерияда ушбу операция қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик муомалаларининг мазмуни | Счётларнинг боғланиши | |
Дебет | Кредит | |
Тўланадиган жарима корхона харажати ва ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида акс эттирилди | 9430 "Бошқа операцион харажатлар" | 6710"Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар" |
Жарима солиш тўғрисидаги қарорга асоланиб уни тўлаш мажбурияти акс эттирилди | 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар" | 6990 "Бошқа мажбуриятлар" |
Жарима корпоратив карта орқали тўланди | 6990 "Бошқа мажбуриятлар" | 5530 "Бошқа махсус счётлар (корпоратив карта)" |
Батафсил қуйидаги жавобда ҳам ўқишингиз мумкин:
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.