Саволнинг ID си: 10469
Хизмат сафарига юборилган ходимлар сафардан кайтгач купинча аванс хисоботида йул харажатлари сифатида такси хакини курсатадилар. Мавжуд меъёрга мувофик бундай холларда карор кабул килиш рахбар ваколатига киради. Аванс хисоботи буйича ходимга такси буйича харажатлар тулаб берилиши рахбар томонидан тасдикланган холларда, 1268-сонли Низомда кайд этилган нормага риоя этишда бироз кийинчиликларга дуч келинмокда. Низомда белгиланишича бундай холларда компенсация тулови темир йул чипталари нархи доирасида бирок авиаташиш таърифларининг 30%идан ошмаслиги белгиланган. Маълумки, жорий кунда темир йул ва авиачипталари хам узгарувчан таърифга эга. Айникса темирйул чипталарига нисбатан хисоб китобни амалга оширишда бироз нокулайликларга дуч келинмокдаа, чунки амалиетда ходим хизмат сафарига кетиш еки кайтиш кунида 2-3 хил тариф суммалари амал килаетган булиши мумкин (поезд турига караб).
1. Такси харажатларини ходимга қоплаб берилиши лозим бўлган сумманинг белгиланган нормага мувофиқлигини таъминлаш учун тавсия беришингизни сўраймиз. 2. Темирйул ва авиачипталарининг маълум санага амал қилаётган тарифларини интернет маълумотларига асосланиб тасдиқлаш тўғрими? (бу борада ишончли манба сифатида кайси сайтларни мисол келтира оласиз)? 3. Агар ҳисобдор шахс корхона раҳбарининг ўзи бўлса, аванс ҳисоботига бир вақтнинг ўзида ҳам ҳисобдор шахс, ҳам аванс ҳисоботини тасдиқловчи ваколатли шахс сифатида имзо қўйишига йўл қўйиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари харажатларини қоплаш Йўриқнома (АВ 29.08.2003й. 1268-сон) асосида амалга оширилади. Истисно тариқасида (кечки поезд, умумий фойдаланиладиган транспорт йўқ бўлган тақдирда) ташкилот раҳбарига хизмат сафарига юборилган ходимга таксида юрганлик учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади. Бунда, ҳисобдор шахс таксига амалда сарфлаган суммасидан қатъий назар йўл харажати бўйича қопланадиган сумма хизмат сафарига темир йўл орқали бориш қийматидан ортиқ бўлмаслиги, лекин йўловчиларни авиада ташиш тарифларини 30%дан кўп бўлмаслиги керак.

2. СКнинг 135-моддасига кўра етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар) ва оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар хизматларнинг бозор қиймати ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб эътироф этилади. Фикримизча, етказиб берувчиларнинг расмий сайтларидан олинган маълумотлар қопланадиган қийматни аниқлаш учун асос бўла олади. Башарти, улардан операция санасини, суммасини, хусусиятини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини идентификация қилиш имкони бўлса (СКнинг 22-моддаси: ҳужжат билан тасдиқланган харажатлар).

 Масалан, http://railway.uz, www.autotrans.uz, www.havoyollari.uz.

3. Ҳа, йўл қўйилади. Йўриқноманинг 15-бандига мувофиқ, ишчи (сизнинг ҳолатингизда – раҳбар) хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан уч кун мобайнида аванс (бўнак) ҳисоботини тақдим қилиши шарт. Ҳисобот ходимга пул бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжат бўлганлиги учун раҳбар томонидан тасдиқлангач, бухгалтерия томонидан қабул қилинади (“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.