Саволнинг ID си: 10486
Корхона МЧЖ, фаолияти - ишлаб чикариш. 3 ишчидан иборат. 2018 йилнинг ноябр ойида ташкил этилган булиб, Ягона соликка утиш аризаси кечиктирилган сабабли,умумбелгиланган солик белгиланди. Солик кодексига асосланиб 2018 йил 1 апрелдан Ягона соликка утиш борасида кайта ариза топширилди.
Умумбелгиланган солиқ тизимида кичик корхоналар учун қандай солиқлар тушунилади? Бунда қандай ҳисоботлар топширилади ва уларнинг топширилиш муддатлари?
Экспертларнинг жавоблари:

Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси сифатида сиз Солиқ кодекснинг 23 моддасида белигланган барча солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашингиз керак.

Янги ташкил этилаётган микрофирма ва кичик корхоналар ЯСТга ўтиши учун давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини бу ҳақида белгиланган шаклда хабардор этишлари зарур (СКнинг 351-моддаси). Корхонангиз ушбу муддатда ЯСТни танлаш ҳақида хабарнома тақдим этмаганлиги сабабли у умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланади.

Корхонангиз тўлаши керак бўлган солиқлар ва мажбурий тўловлар қуйидагилардан иборат:

  • фойда солиғи. Ҳисоботларни топшириш муддатлари СКнинг 163-моддаси билан белгиланган;
  • мулк солиғи. Ҳисоботларни топшириш муддатлари СКнинг 271-моддаси билан белгиланган;
  • ягона ижтимоий тўлов. Ҳисоботларни топшириш муддатлари СКнинг 310-моддаси билан белгиланган;
  • сув ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ  – агар сув ресурсларидан фойдаланилса. Ҳисоботларни топшириш муддатлари СКнинг 263-моддаси билан белгиланган;
  • ер солиғи – бириктирилган ер майдонига эга бўлса. Ҳисоботларни топшириш муддатлари СКнинг 285-моддаси билан белгиланган;
  • ҚҚС. Ҳисоботларни топшириш муддатлари СКнинг 225-моддаси билан белгиланган;
  • транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ – солиққа тортилувчи объект бўлганда.

Шунингдек ЯСТ тўловчилар зиммасида СКнинг 349-моддасида белгиланган солиқ ва мажбурий ажратмаларни тўлаш мажбурияти сақланиб қолади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.