Саволнинг ID си: 10567
“Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби”нинг 1-варағи “Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, шу жумладан: асосий бўлмаган иш жойи бўйича” номли 003-сатрида корхонада ишловчи қайси ўриндош ходимлар сони кўрсатилади? Яъни, аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлари бор ўриндош ходимларми, ёки барча ўриндош ходимларми?
Экспертларнинг жавоблари:

ЖШДС ҳисоботида асосий бўлмаган иш жойидан даромад олган барча жисмоний шахслар, улардан солиқ ставкаси қайси ставкада ушалганлигидан қатъий назар, кўрсатилиши керак.

Жисмоний шахс корхонадан даромад олса, унинг ходими ҳисобланиш-ҳисобланмаслигидан қатъи назар, ЖШДСни ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш мажбурияти даромад тўлаш манбаи – корхона зиммасига юклатилади (СКнинг 184, 185 моддалари). Корхона ҳисоботда даромад олган шахсларнинг, жумладан ўриндошлар сонини солиқ ставкасини инобатга олмаган ҳолда тўлиқ кўрсатиши керак. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.