Саволнинг ID си: 10578
Текстиль МЧЖ 2017 йил 18 мартда ташкил этилган. Корхонанинг таъсисчи “А” МЧЖ Текстиль МЧЖнинг устав фондини шакллантириш учун 2017 йил 30 июнда жами 30 млн сўмлик материални счёт-фактура асосида берди. 30 млн сўм (ҚҚС билан бирга) ичида 5 млн сўм ҚҚСни ташкил этади. Яъни ҚҚС сиз сумма 25 млн, 5 млн ҚҚС (25 млн.+5 млн = 30 млн).
1. ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи шакллари 7-иловасининг (Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрининг) қайси устунида 5 млн. сўм кўрсатилади? 2. Солиқ ҳисоботининг ҚҚС ҳисоб-китоби шаклида ҚҚСсиз сумма ва ҚҚС суммаси қандай акс эттирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботининг 7-иловасида харид қилинган (шу жумладан устав капиталига улуш сифатида киритилган) товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича счёт-фактуралар (кейинги ўринларда кирувчи счёт-фактура) акс эттирилади. 7-илованинг 6-устунида (кирувчи счёт-фактура қайд этилган сатрда) кирувчи счёт-фактуранинг 5-устунида кўрсатилган сумма акс эттирилади (мазкур ҳолатда 25 млн.сўм). Шу сатрнинг 7-устунида эса кирувчи счёт-фактуранинг 9-устунида кўрсатилган сумма акс эттирилади (мазкур ҳолатда 5 млн.сўм).

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида акс эттириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҚҚСсиз қийматини ҳамда ҚҚС қиймати айнан счёт-фактуранинг (кирувчи ва чиқувчи счёт-фактура ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатларнинг) тегишли устунларидан олинади.

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш бўйича етарли маълумотга эга бўлиш учун СКнинг VII бўлими “Қўшилган қиймат солиғи” ҳамда МВ ва ДСҚнинг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон қарорига 3-илова “ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи шакллари”ни мукаммал ўрганиб чиқишни тавсия этамиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.