Саволнинг ID си: 10608
Фуқаро "56-сонли Автотранспорт" МЧЖ билан фуқарога тегишли юк автомобилини ижарага бериш тўғрисида 2 йил муддатга шартнома тузган, яъни 2015 йил январь ойидан 2017 йилнинг декабрь ойига қадар бўлган муддатга Шартномада ҳар ойда 300 000,0 сўмдан ижара ҳақи тўлаш белгиланган эди. Худди шу тарзда 2017 йил январь ойидан 2018 йил декабрь ойи охирига қадар яна ижара шартномаси тузилди. Шу кунга қадар олинган ижара пулидан даромад солиғи умуман тўланмаган.
1. Жисмоний шахсга тегишли автомобилни ижарасидан олинган даромадга солиқ солиш тартиби қандай? 2. Саволда келтирилган маълумотлар бўйича неча пул даромад солиғи тўланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Жисмоний шахсга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига киради (СКнинг 176-моддаси). Бундай даромадларга тўлов манбаида (яъни ижарага олувчи юридик шахсда) минимал ставка бўйича солиқ солинади ва даромад тўлаш пайтида ушлаб қолиниб, бюджетга ўтказилади. Жисмоний шахс солиқ ушлаб қолмаслик тўғрисида ариза берса, ижарага олувчи ундан ЖШДС ушлаб қолмасликка ҳақли. Бу ҳолда ижарага берувчи жисмоний шахс декларация асосида солиқ тўлайди (СКнинг 181 – 185-моддалари). Декларация асосида солиқ тўлаш тартиби СКнинг 34-бобида баён этилган. Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган суғурта бадали ушлаб қолинмайди, ЯИТ ва ЖБШПҲга бадаллар тўланмайди.

Мол-мулкнинг ижарасидан олинадиган даромадга солинадиган солиқ суммасини ҳисоблаб чиқаришда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг минимал миқдорини ҳисобга олиш лозим.

ЖШДСнинг ставкалари ва ижара ҳақининг минимал миқдори ҳар йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджети параметрлари” тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади. Масалан, 2018 йил учун ЖШДСнинг минимал ставкаси 7,5 фоизни, минимал ижара ҳақи миқдори (юк машинаси учун Тошкент шаҳрида) 645 000 сўмни ташкил этади (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699 сон қарорига 9-илова ва 26-илова). Шартномада ижара ҳақини белгиланган минимал миқдордан паст миқдорда белгилаш мумкин, лекин бундай ҳолларда солиқ суммаси ижара ҳақининг минимал миқдоридан ҳисобланади.

Жисмоний шахсларга тегишли автомобилни ижарага бериш, солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариш масалалари “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2017 йил 17 апрелдаги 16-сонида чиққан“Жисмоний шахслардан автомобилни ижарага олиш: қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади” номли мақолада батафсил ёритилган. Ушбу мақола билан қуйидаги манба орқали танишиб чиқишингиз мумкин:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text140608_jismoniy_shahsdan_avtomobilni_ijaraga_olish_qanday_qilib_tugri_rasmiylashtiriladi?paper=sbx

Мазкур мақолада ижара ҳақи бўйича солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариш намунавий мисол билан тушунтирилган.

Ижарага олувчи юридик шахс жисмоний шахсга ижара ҳақи кўринишидаги даромад тўлагани тўғрисида солиқ хизматига белгиланган шаклларда ҳисобот топширади (МВ ва ДСИнинг АВда 22.03. 2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган қарорига 2-илова). Ҳисоботларни топшириш тартиби ва муддатлари СКнинг 187-моддасида акс эттирилган. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.