Саволнинг ID си: 10833
Бизнинг ташкилот асосан Лойиха ишлари билан шуғулланади 2017 йилда Тошкент Ирригация институтини битирган талаба 2017 йилнинг ноябрь ойидан мухандис лавозимига ишга қабул қилинган.Ходим томонидан ёзилган аризага асосан ПФ-5106 (Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш тўғрисида) сонли фармоннинг 13 бандида кўрсатилган 9 хат бошида ойлик маошидан ушланадиган даромад солиғи 50 фоизга 2-3 йил учун 25 фоизга камайтириш сўралган.
ПФ-5106 сонли фармон амалага ошириладими ёки йукми? Амалга оширилса қайси тартибда?
Экспертларнинг жавоблари:

Бизда мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Молия Вазирлиги томонидан 05.07.2017 йилдаги ПФ-5106 сонли Фармон нормаларига аниқлик киритиш мақсадида Президент Қарорининг лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Қарор лойиҳасида ПФ-5106 сонли Фармон нормаларининг кучга кириш санаси ва уларни қўллаш тартиби назарда тутилган. Мазкур Қарор чиққанидан кейин ПФ-5106 сонли Фармонда белгиланган солиқ имтиёзини қўллашга доир масалаларга ойдинлик киради деган умиддамиз.

Қарор чиқиши билан албатта бу ҳақида маълумот берамиз. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.