Саволнинг ID си: 10875
Жамиятимиз Вазирлар махкамасининг 26.08.2016 йилдаги 275-сонли қарорига асосан ягона солиқ тўловчи микро фирма сифатида рўйхатдан ўтиб, ягона солиқ тўловчи хисобланиши, ДСИ ходимлари томонидан автомобилларни вақтинча сақлаш фаолияти юзасидан давлат мақсадли жамғармаларига тўловларни хисоблаб тўлаш талаби қўйилаётган талаби конунга мосми деган маънода савол кўйилган эди. Сиз томонингиздан ЯСТ тўловчи корхона асосий фаолиятидан ташқари автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти билан ҳам шуғулланса, ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши шарт ва у мазкур фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлайди. Қатъий белгиланган солиқлар тўловчи корхоналар давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари бўлмаган юридик шахслар тоифасига киритилмаган (СКнинг 312-моддасида). деб жавоб бергансиз.
СКнинг 312-моддасида “қуйидагилар давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўлмайди: нотижорат ташкилотлар, бундан уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган даромадлари мустасно; ЯСТ ва (ёки) ЯЕС тўловчи юридик шахслар” дейилган. Бунга нима дейсиз?
Экспертларнинг жавоблари:

СКнинг 371-моддасига мувофиқ, қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган фаолият билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи юридик шахслар фаолиятнинг мазкур турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва умумбелгиланган солиқларни ёки соддалаштирилган солиқларнинг ушбу фаолиятга тегишли турларини тўлашлари шарт.

СКнинг 312-моддасида давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўлмаган юридик шахслар рўйхати келтирилган. Ушбу рўйхатга жумладан ягона солиқ тўловини тўловчи юридик шахслар ҳам кирган, лекин рўйхатда қатъий белгиланган солиқ тўловчилар йўқ.

СКнинг 313-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчилар турли хил солиқ солиш объектларига эга бўлган ҳолларда, улар солиқ солиш объектларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши ва тегишли объектлардан келиб чиққан ҳолда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлаши шарт.

ЯСТ тўловчи корхона асосий фаолиятидан олинган адромадидан ЯСТ тўлайди, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти бўйича эса қатъий белгиланган солиқ тўлайди. Бунинг учун корхона ҳар бир фаолият туридан олинган тушумнинг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритади. Шу билан бир қаторда СКнинг 313-моддасига мувофиқ давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни ҳам тўлайди. Лекин мазкур ажратмаларни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солиш объекти – автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолиятидан олинган тушум ҳисобланади.

Мисол учун, корхона ҳисобот даврида асосий фаолият бўйича 100 000 000 сўм даромад олди,  автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти бўйича эса 20 000 000 сўм даромад олди, жами 120 000 000 сўм даромадга эга бўлди. Корхона ЯСТ суммасини 100 000 000 сўмдан белгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқаради. Қатъий белгиланган солиқ суммасини эгаллаган ер майдонидан (стоянка майдонидан) келиб чиққан ҳолда белгиланган ставкада ҳисоблаб чиқаради. Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар суммасини 20 000 000 сўмдан ҳисоблайди ва ажратма суммаси 20 000 000 х 3.2% = 640 000 сўмга тенг бўлади.

Жавобимиз сизни қониқтирди деган умиддамиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.