Саволнинг ID си: 11050
Жамиятда ходимлар учун хизмат сафари харажатлари ҳисоблаб жамоа шартномага асосан тўлаб берилади. Бунда Жамоа шартномада кўрсатиб ўтилган йўл харажатлари ЭКИҲ – 172 240 сўм миқдорида, кундалик харажатлар учун ЭКИҲ – 172 240 сўм берилади. Бу белгиланган нормадан кўп. Шу сабаб нормадан ортиқча сафар харажатлари ходимнинг иш ҳақига қўшилган ҳолатда ЖШДС, пенсия бадали 8% ва ЯИТ 15%га тортилади.
Хизмат сафари харажатларини нормадан ортиқ кисми ЖШДС ҳисоботининг Илова №1 нинг 2-3 устунлари ва 6-7 устунларида кандай акс эттириладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Хизмат сафари харажатлари учун ой давомида берилган пулларнинг белгиланган нормалардан ортиқча қисми ЖШДС ҳисоботи 1-иловасининг 2,3,6,7 устунларида улар ҳисоблаб ёзилган ва ходимга ҳақиқатда берилган сана билан кўрсатилади. Бунда нормадан ортиқ берилган суммалар солиқ ва мажбурий тўловлар ушлаб қолинмаган ҳолда ёзилади, тегишинча ҳисобот шаклининг 4 ва 5-устунлари бўш қолади.

Ой охирида ходимга иш ҳақи ҳисоблаб ёзилганда нормадан ортиқ хизмат сафари пули унинг жами даромадига киритилиб, солиқ ва мажбурий тўловларга тортилади. ЖШДС ҳисоботининг 1- иловасини тўлдиришда иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган сана (яъни ойнинг охирги санси) билан акс эттириладиган маълумотларда, 2 ва 3- устунларда жами ҳисоблаб ёзилган даромад суммаси нормадан ортиқ хизмат сафари пулини чегириб ташлаган ҳолда акс эттирилади, чунки ушбу сумма юқорида кўрсатилан бўлади. Ортиқча тўланган хизмат сафари пулидан ушлаб қолинадиган солиқ ва мажбурий тўловлар иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган сана (ойнинг охирги санаси) билан жами даромаддан ушлаб қолинган суммалар таркибида 4 ва 5-устунларда акс эттирилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.