Саволнинг ID си: 11152
Корхонамиз ягона солиқ тўловчиси. 2017-йилда 1190-ПК-1050 28.01.2009.й 3-банди буйича имтиёздан фойдаланиб келдик. 2018-йилда ПҚ-2687-сонли 2016-йил 21 декабрдаги қарор бўйича имтиёздан фойдаланмоқда. Ушбу имтиёз буйича ҳисобот топширдик. Ҳисоботда жами сотув миқдори 6 млрд. сўм кўрсатилган, шундан 4,5 млрд. сотув – тайёр трикотаж буюмларини ташкил киляпти, фоизда эса 75 % ни ташкил килди. Лекин туман ДСИ ходимлари фақат 4,5 млрд.сўмга (тайёр трикотаж буюмлари учун) имтиёз тегади холос, қолган 1,5 млрд.сўмдан солиқ тўлайсиз дейишяпти. Ўтган йилларда 1190-ПК-1050 28.01.2009.й 3-банди бўйича ДСҚ ва МВнинг хатига мувофиқ умумий сотув ҳажмига 100% имтиёз қўлланилади дейишяпти. Бу йилга эса шундай хат йўқ дейишяпти.
Солиқчиларнинг талаби тўғрими, ПҚ-2687 бўйича имтиёзларни жами тушумга нгисбатан қўллаш мумкинми, ёки фақат трикотаж маҳсулотларни сотишдан олинган тушуга қўлланиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сонли қарорига асосан берилган имтиёзлар муайян фаолият тури учунгина эмас, балки қарорнинг 7-иловасига мувофиқ тўқимачилик ва тикув-трикотаж истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун берилган. Бу имтиёзлар корхонанинг барча фаолият турлари бўйича олинган тушумга нисбатан қўлланилади.

Имтиёзлардан фойдаланиш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

1. ПҚ-2687 қарорининг 7-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш;

2. Ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида қарорнинг 7-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этиши.

Юқоридаги шартлар бажарилган ҳолда мазкур имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан кўринг.

СХБ газетасининг 23 март № 12 даги “Тўқимачилар учун имтиёзлар” мақоласи”:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text140079_tuqimachilar_uchun_imtiezlar?paper=sbx

шунингдек:

https://kadrovik.uz/question/10061?us=1kcgsoq5fspgo00apt0bs0v710

https://kadrovik.uz/question/10207?us=1kcgsoq5fspgo00apt0bs0v710

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.