Саволнинг ID си: 11216
Мол етказиб берувчилар фойдасига, ижро варақасига асосан МИБ депозит ҳисобрақамига пул ўтказил. Ижро йиғими, давлат божи ва почта харажатлари тўланди.
Ижро варақасига асосан МИБ туман бўлими депозит ҳисобрақамига бирор даъво аризаси бўйича мол етказиб берувчи фойдасига қилинган тўловлар, давлат божи, ижро йигимлари, почта харажатлари бўйича қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ижро варақасига асосан даъво аризаси бўйича тўланган жарималар, даъвогарнинг бирор-бир харажатларини қоплаш, давлат божи, жарималар, почта харажатлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар тўланган пайтда давр харажатларига олиш мумкин.

Дт 94 30 “Бошқа харажатлар”

            Кт 51 10 “Ҳисоб-китоб счёти”

Ёки аввал ҳисоблаб ёзиб, кейин тўловни акс эттириш мумкин:

1) Дт 94 30 “Бошқа харажатлар”

            Кт 69 90 “Бошқа мажбуриятлар”

2) Дт 69 90 “Бошқа мажбуриятлар”

            Кт 51 10 “Ҳисоб-китоб счёти”

Тўловнинг мақсадига, тафсилотига қараб ўтказмалар ўзгача бўлиши мумкин. Шунинг учун бухгалтерия ўтказмаларини ёзишда “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома”дан (21-сон БҲМСнинг 2-иловаси) фойдаланишингизни тавсия этамиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.