Саволнинг ID си: 11323
Корхона жисмоний шахсдан ўз эхтиёжи учун автомобиль ижарага олди. Автомобилнинг ижара ҳақи 1 ойга 1 200 000 сўм. Ундан 7.5% энг кичик ставкада ЖШДС ушлаб қолиниб, 1 110 000 сўм автомобиль эгасининг пластик карточкасига ўтказиб берилди. 90 000 сўм ЖШДС бюджетга тўланди. Бу сумма корхонанинг my.soliq.uz шахсий кабинетида ЖШДС тўланган маблағда кўринмаяпти. 2018 йил январь-март ойлари учун жами 3 600 000 сўм ҳар ойнинг охирги санасида ҳисобланиб тўланди: 3 330 000 сўм ижарачига, 270 000 сўм солиқ.
ЖШДС бўйича 2018 йил 1-чоракда ҳисобот шакли тўлдирилганда ҳисобланган ва тўланган ижара суммаси, солиқлар ЖШДС ҳисобот шакли 1-иловасининг 2-3-4-5-6-7-12 сатрларида қандай тартибда акс эттирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан даромадлари ва улардан ушлаб қолинадиган солиқ тўғрисидаги маълумот солиқ ҳисоботи шаклининг 1-иловасида ходимларга тўланган иш ҳақи ва улардан ушлаб қолинган солиқ маълумотлари каби акс эттирилади. Иш ҳақи бўйича маълумотлардан фарқи шундаки, жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан даромадлари мулкий даромадларга киради (СКнинг 176-моддаси), уларга белгиланган минимал ставкада ЖШДС солинади, ШЖБПҲга бадаллар ҳисобланмайди, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди.

Автомашина ижараси учун ҳисоблаб ёзилган суммадан ЖШДС суммаси айириб ташлаб, ҳосил бўлган сумма 1-илованинг 2 ва 3-устунларида даромад ҳисоблаб ёзилган санада акс эттирилади, у билан бир сатрда 5-устунда ушлаб қолинган ЖШДС суммаси кўрсатилади. Даромад тўланган куни жисмоний шахсга тўланган сумма 6 ва 7-устунларда акс эттирилади. Бюджетга ўтказилган солиқ суммаси тўланган санада 12-устунда акс эттирилади. ШЖБПҲга бадаллар ҳисобланмаганлиги сабабли 4 ва 11-устунлар бўш қолади.

Ундан ташқари, жисмоний шахсга мулк ижараси учун тўланган даромад тўғрисидаги маълумот солиқ ҳисоботи 3-иловасининг тегишли сатрларида, шунингдек “Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги” маълумотларнинг 010 ва 015-сатрларида ҳам кўрсатилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.