Саволнинг ID си: 11487
Қурилиш ташкилоти 2016 йил август ойида қурилиш монтаж ишлари бўйича пудрат шартномасини тузган. Буюртмачи қурувчи томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини бюджетдан молиялаштириладиган манбалар асосида тўловларни амалга ошириб келмоқда. Қурилиш-монтаж ишлари йилдан-йилга ўтиб келмоқда, яъни бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Қурилиш-монтаж шартномасининг суммаси ҚҚСсиз 2016 йилда 7485,23 млн.сўмга тузилган. Шартнома тузилишида 17,5 % миқдорида қўшимча ҳақ (06.05.2009 й кунги №05 23-16 баённомага мувофиқ) тўлашга келишиб олинган. Бугунги кунда ҳам бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича топширилаётган ишлар далолатномасига асосан тузилаётган ҳисоб-варақа-фактурада юқоридаги баённомага мувофиқ 17,5% қўшимча ҳақ кўрсатилмоқда. Буюртмачи томонидан ҳисоб-варақа-фактура эътирозларсиз қабул қилинмоқда ва тўловларни (5% кафолат суммасини инобатга олган ҳолда) тўлаб келмоқда.
Қурилиш корхонаси томонидан ҚҚС қайси ҳолда тўланади, бизнинг корхонамиз ҚҚС тўловчиси ҳисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин