Тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо фаолияти, жумладан товарлар, ишлар (хизмат)ларни экспорт қилиши “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. Мазкур қонуннинг 3-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасига кўра тадбиркорлик субъектлари (ЯТТлар шулар жумласида) ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил амалга оширади. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги валюта ҳисобварақларини очиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.