Саволнинг ID си: 11724
Биз чет элдан инвестиция киритиб гигиеник воситалар (памперс, нам салфеткалар) ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз.
1. Бунда биз қандай солиқ турларини тўловчиси бўламиз? 2. Қайси солиқ турлари ҳамда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мавжуд?
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқ тўловчи юридик шахслар солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаши ёки умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлиши мумкин.

Умумбелгиланган солиқлар турлари СК 23-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган. Лекин сизнинг корхонангиз унда кўрсатилган барча солиқларни тўламайди (Масалан, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловларни  тўламайди). (СКнинг 23-моддасига қаранг).

Маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва СКда белгиланган ҳолларда ягона солиқ тўлови (ЯСТ) тўлашлашга ўтган юридик шахсларда айрим умумбелгиланган солиқлар ва мажбурий тўловларни ушлаб қолиш ҳамда бюджетга тўлаш мажбурияти сақланиб қолади (СКнинг 349-моддасига қаранг).

Республикамизда чет эл инвестициялари киритган корхоналарга солиқ ва божхона тўловлари бўйича бир қанча имтиёзлар берилган. Қуйида кўрсатилган “йўлак” орқали ўтиб, чет эл инвестициялари критилган корхоналарга бериладиган солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби ҳақидаги маълумот билан танишиб чиқишингиз мумкин:

https://kadrovik.uz/question/10551

Ундан ташқари, Солиқ Кодексининг ҳар бир солиқ ва бошқа мажбурий тўлов турига бағишланган бобида улар бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Маслан, фойда солиғи бўйича имтиёзлар СКнинг 158-моддасида белгиланган, ЯСТ бўйича имтиёзлар СКнинг 358-моддасида белгиланган ва ҳ.к.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.