Саволнинг ID си: 12163
Жисмоний шахс 2018 йил март ойида Хитойда ишлаб чиқарилган юк кўтариш транспортини сотиб олди. Ушбу махсус техникани бир йил ўтмасдан юридик шахсга сотиб юборди.
Жисмоний шахс ўзига тегишли бўлган мол-мулкнини сотганда қандай солиқлар тўлаш мажбурияти келиб чиқади ва қанча миқдорда тўланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар – жисмний шахснинг мулкий даромади ҳисобланади, бундай даромаднинг қиймати мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади (СКнинг 176-моддаси). Масалан, мулк 10 млн.сўмга сотиб олинган, 12 млн.сўмга сотилмоқда, мулкни сотувчи жисмоний шахснинг даромади 2 млн.сўмга тенг бўлади.

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар жисмоний шахслар даромадига сотиналиган солиққа тортилмайди. Бундан СКда назарда тутилган айрим ҳолатлар мумтасно (СКнинг 179-моддаси 11-бандига қаранг), лекин транспорт воситалари (шу жумладан юк кўтариш транспорти) булар тоифасига кирмайди.

Жисмоний шахс ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган махсус техникани (юк кўтариш транспортини) сотса, ушбу жисмоний шахсда солиқ тўлаш мажбуриятлари юзага келмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.