Саволнинг ID си: 12186
2019 йилдан ҚҚС тўловчиси бўлдик. Шуни айтиб ўтишим лозимки, ички бозордан ҳеч қандай товар олинмайди ва четдан олиб кирилган товар учун ҚҚСга имтиёз қўлланган. Айтайлик, товаримни сотиш нархи 2 000 000 сўм + 20% ҚҚС= 2 400 000 сўм.
Биз қайси суммадан ҚҚС бюджетга тўлаб берамиз, 2400 000 x 20%=480 000 минг сўмми ёки 400 000 минг сўмми?
Экспертларнинг жавоблари:

Товарларни сотишда ҚҚС солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг қиймати асосида, унга қўшилган ҚҚС киритмаган ҳолда белгиланади (СКнинг 204-моддаси). Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС солиқ солинадиган оборот бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси (харидорлардан олинган ҚҚС суммаси) билан СКнинг 218-моддасига мувофиқ зачётга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Масалан, товарни сотиш қиймати ҚҚСсиз 2 000 000 сўм. Товарларнинг харид нархи 1 200 000 сўмни ташкил қилган ҚҚС билан (1 000 000 – етказиб бериш қиймати, 200 000 сўм ҚҚС), Ҳисобот даврида бошқа зачётга олинадиган (масалан, турли хизматлар бўйича) ҚҚС суммаси 50 000 сўмга тенг. Товарлар тўла ҳажмда сотилган.

Реализациядан ҚҚС сумаси 2 000 000 сўмдан 20% миқдорида ҳисобланади ва 400 000 сўмни ташкил қилади:

2 000 000 х 20% = 400 000 сўм

Харидорлар сотувчига тўлайдиган сумма жами ҚҚС билан бирга 2 400 000 сўмга тенг бўлади:

2 000 000 + 400 000 = 2 400 000 сўм.

Кирувчи ҳисобварақ-фактуралар ёки бошқа ҳужжатлар бўйича ҚҚС суммаси СКнинг 39-бобига мувофиқ зачётга олинади ва бюджетга тўланадиган сумма 150 000 сўмни ташкил этади:

400 000 – 200 000 – 50 000 = 150 000 сўм.

Изоҳ. Мисолда кўрсатилган 20% - ҳозирги пайтда амал қилаётган ҚҚС ставкаси.

Импорт қилинган товарлар бўйича солиқни бюджетга тўлашдан озод этиш тарзида бўшаган маблағларни муайян  мақсадларга йўналтириш шарти билан имтиёз берилган бўлса, товарлар импорт қилинганда улар бўйича ҚҚС бюджетга тўланмайди, лекин баланс счётларида ҳисоблаб ёзилади ва белгиланган тартибда зачётга олинади (АВда 02.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатга олинган Низом, СКнинг 218-моддаси). Агар берилган имтиёз шартида бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда улар бўйича ҚҚС баланс счётларида ҳисоблаб ёзилмайди ва зачётга олинмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.