Касаба уюшмасидан пул маблағи корхонанинг ҳисобрақамига келиб тушганида:
Дт 5110 Ҳисоб-китоб счёти
Кт 6990 Бошқа мажбуриятлар (касаба уюшмасига)
Пул корпоратив картага ўтказилганида:
Дт 5530 Корпоратив карта счёти
Кт 5110 Ҳисоб-китоб счёти
Корпоратив картадан сарфланган суммалар аввал карта сақловчиси бўлган ҳисобдор ходимнинг қарзи сифатида акс эттирилади:
Дт 4290 Ходимларга берилган бошқа бўнаклар
Кт 5530 Корпоратив карта счёти
Карта сақловчиси пул сарфланган кундан бошлаб 10 кун ичида бухгалтерияга ҳисобот топширади (АВда 18.04.2005 йилда рўйхатга олинган 1470-сонли Йўриқнома). Ходим ҳисоботга харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилади (счёт-фактура, терминал чеки ва ҳ.к. бирламчи ҳужжатлар). Бирламчи ҳужжатлар асосида кейинги ўтказмалар қилинади.
Масалан, корпоратив картадаги маблағдан:
1 000 000 сўм ресторанга ўтказилган. Ресторан кўрсатган хизмати учун берган счёт-фактураси ва ходим ҳисоботи асосида:
1) Дт 4330 Бошқа берилган бўнаклар
Кт 4290 Ходимларга берилган бошқа бўнаклар
2) Дт 6990 Бошқа мажбуриятлар (касаба уюшмасига)
Кт 4330 Бошқа берилган бўнаклар
200 000 минг сўмга совғалар сотиб олинди ва ходимларга тарқатилди. Тасдиқловчи ҳужжат асосида:
1) Дт 1090 Бошқа материаллар
Кт 4290 Ходимларга берилган бошқа бўнаклар
2) Дт 6990 Бошқа мажбуриятлар (касаба уюшмасига)
Кт 1090 Бошқа материаллар
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.