Саволнинг ID си: 12778
Бизнинг корхона «GM Usb» учун автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади ва етказиб беради. 01.01.19 йилгача корхонамиз ўзи и/ч тайёр маҳсулотларни «GM Usb» га ва бошқа истеъмолчиларга 21.02.2008 й.даги ПҚ-800 га асосан ҚҚСсиз реализация қилган. Бундан ташқари экспорт қилинган тайёр маҳсулотлар ноль ставка бўйича ҚҚС билан реализация қилинган. Бизга маълумки 21.02.2008 йилдаги ПҚ-800 сонли «Хорижий инвестициялар иштирокида «ЖМ Ўзб» корхонасини барпо этиш тўғрисида»ги қарори 8-бандининг 3 хатбошиси 26.12.2018 й.даги ПҚ 4086 билан «ЖМ Ўзб» томонидан и/чиқариладиган автомобиллар учун бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган маҳсулотлар қисми ҚҚС тўлашдан» озод этилсин деб ўзгартирилди. 01.01.2019дан бошлаб бизнинг корхона ўзи и/ч тайёр махсулотларни «GM Usb» га ҚҚС сиз етказиб бермоқда. Лекин бошқа истеъмолчиларга ҚҚСсиз сотишга иккиланмоқда.
1.Биз тайёр махсулотларимизни «GM Usb»дан бошқа истеъмолчиларга реализация қилганимизда ҚҚС ни қўллашимиз керакми? 2.Шунингдек экспорт қилаётган тайёр махсулотларимизга нол ставкада ҚҚС қўллашимиз тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:

Саволнинг биринчи қисми бўйича

Президентнинг 21.02.2008 йилдаги ПҚ-800 сонли қарорида: "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖни ташкил этиш белгиланган, шунингдек, ташкил этилаётган корхонага Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кўрсатиладиган давлат мададига оид чора-тадбирларни акс эттирадиган Инвестиция битими тасдиқланган. Ушбу Қарор доирасида ҚҚС бўйича имтиёз берилган.

Ҳозирги пайтда Қарорда белгиланган ҚҚС имтиёзи қайси ҳолатларда қўлланиши мумкинлиги тўғрисида Давлат Солиқ Қўмитасига биз томондан мурожаат юборилган. Мурожаатга жавоб келганида албатта барча манфаатдор солиқ тўловчиларни хабардор қиламиз.

Саволнинг иккинчи қисми бўйича

СКнинг 212-моддасига биноан, товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади. Бунинг учун товарлар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқилиши ҳамда бу тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим (СКнинг 212, 213-моддалари). Ундан ташқари, ноль даражали ставка СКнинг 214-моддасида назарда тутилган ҳолатларда ҳам қўлланади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.