Саволнинг ID си: 12818
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхонанинг балансида 01.01.2019 йил холатига 75450 минг сўм тақсимланмаган соф фойдаси мавжуд. Ўз.Р. Солиқ кодекига кўра 2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг дивидент шаклидаги даромадларига 5% ставкада солиқ солиниши белгиланган.
Агар корхона балансида 01.01.2019 йил холатига мавжуд бўлган 75450 минг сўм тақсимланмаган фойдани 2019 йилда дивидент учун тақсимланса, бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси қайси ставка бўйича хисобланади, янги 5 фоизми ёки эски 10 фоизми?
Экспертларнинг жавоблари:

Тақсимланмаган фойда, у қайси йилларда жамланганидан қатъий назар, 2019 йилда дивиденд шаклида тақсимланса, у ҳолда корхона бухгалтериясида таъсисчиларга дивиденд ҳисоблаб ёзилади ва ундан белгиланган ставкада, яъни 5% миқдорида солиқ ушлаб, бюджетга ўтказилади.

Бу борада аввалроқ чиқарилган материаллар билан танишиб чиқишни тавия этамиз:

https://kadrovik.uz/question/12615

https://kadrovik.uz/question/12711?sid=4668&st=290530&us=jrdieikfso9h00momlmphlqld5

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.