Саволнинг ID си: 13057
Мен мактабда геология, тарих фанларидан дарс бераман.Ўқитучи етишмаслиги сабабли ички буйруқ асосида 30 соат дарс берилган. тарификация буйича 50% ҳақ тўланади. Лекин ревизия вақтида 10 соат 1 ставкадан ортиқ ишланганлиги учун ўриндошлик асосида расмийлаштирилиши ва тўланиши кераклигини кўрсатилди.
Ушбу важлар тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ходим томонидан, асосий ишдан ташқари, ўша ташкилотнинг ўзида штат лавозимини эгалламасдан ўз нормал иш вақтининг 50 % дан ортиқ бўлмаган ҳажмда бажариладиган педагогик иш ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайди ва бу меҳнатга тўлиқ соатбай ҳақ тўланади (18.10.2012 й. ВМҚ 297-сон, Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом рўйхатининг 3-банди).

Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (Низомнинг 25-банди).  

 Ходим нормал иш вақтининг 50 % дан ортиқ бўлган ҳажмда бажарадиган педагогик иш ўриндошлик тартибида расмийлаштирилиши керак.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.