Саволнинг ID си: 1333
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2013 йил 30 декабрдаги 116-сонли ва Давлат солик кўмитасининг 2013 йил 30 декабрдаги 2013-47-сонли қарорининг 3-бўлим 2-бандида бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудидаги бино, иншоат ва кўрилмалар мулкдорларидан бозорлар ва савдо комплекслари инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ундириладиган йиғим ставкалари белгиланган.
Бозор ва савдо мажмуаси инфратузилмаси ва ундан фойдаланиш деганда нима тушунилади? 2. Бозор ва савдо мажмуаси инфратузилма ташкил этилмаган бўлса ёки бино, иншоат ва кўрилмалар мулкдори мавжуд инфратузилмадан фойдаланилмаса (бино, иншоат ва кўрилма фаолият қўрсатмай турган бўлса) ушбу йиғимни тўлаши мажбурийми?
Экспертларнинг жавоблари:

Тадбиркорлик субъектларини Давлат бюджетига эмас, бошқа бир субъектга мажбурий тўлов тўлашини талаб қилиниши қонунга зид харакатдир.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.