Саволнинг ID си: 13906
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган масъулияти чекланган жамият шаклидаги 100% давлат улуши бор корхонада Россия Федерацияси Томск шаҳрида жойлашган университет талабаси икки томонлама шартномага асосан амалиёт ўташи мумкинми? Қайси қонунчилик бўйича тартибга солинади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, мумкин. Бу қонун ҳужжарларида тақиқланмаган.

Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно (ФК 354-м). Агар МЧЖнинг локал ҳужжатларида бундай амалиёт тақиқланмаган бўлса, амалиёт ўташ шартномасини тузиш мумкин.

Ушбу ҳолатдаги шартномани тузиш махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган. Бироқ, тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин (ФК 354-м.).

Амалиётни ташкил этишда Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом (Адлия вазирлигида 2013 йил 31 декабрда 2548-сон билан рўйхатга олинган) қоидаларига таяниш мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.