Солиқ Кодекси бўйича экспорт нима?

Саволнинг ID си: 13986
Бизнинг корхонамиз умумий солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган. Корхонамиз томонидан тайёр маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сонли “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-бандидаги шартларга асосан инвойс асосида (экспорт контрактитузилмасдан) экспорт қилинган.
1.Корхона инвойс асосида (экспорт контракти тузилмасдан) маҳсулотларини экспорт қилса,Солиқ кодекси талаблари бўйича экспортга сотилган деб ҳисобланадими? 2.Экспорт контракти тузилмасдан инвойс асосида экспортга сотилган тайёр маҳсулотларимизга ҚҚС бўйича ноль даражали ставка қўлланиладими? 3.Агар экспорт деб тан олинса ва ноль даражали ставка қўлланилса, ҚҚСнинг ортиқча суммасини корхонамизнинг банкдаги ҳисобварағига қайтариш қандай тартибда амалга оширилади?
Экспертларнинг жавоблари:

1.Товарлар экспорти – бу Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан товарларни, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қайта олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқишдир (СКнинг 22-моддаси).
Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқиш товарлар экспортидир (СКнинг 212-моддаси).
2017 йил 1 декабрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига товарларни (махсус товарлардан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт контракти тузмасдан, инвойслар асосида, экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан тўлов 100 фоиз тушгандан сўнг ва ТСОЯЭА тизимига маълумотларни киритиш шарти билан экспорт қилиш ҳуқуқи берилди (Президентнинг 2017 йил 3 ноябрдаги № ПҚ-3351 сонли қарори 2-банди).
Демакки, шартнома тузилишидан катъи назар, қуйидаги шартлар бажарилганида, товарлар экспортга сотилган деб ҳисобланади:

  •  товарлар экспорти учун инвойс расмийлаштирилиши;
  •  экспорт қилувчининг банкдаги ҳисобрақамига олдиндан 100% тўлов тушиши;
  •  ушбу экспортга реализация бўйича ТСОЯЭА тизимига маълумотлар киритилиши. 

2.Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади (СКнинг 212-моддаси).
3.ҚҚСнинг ортиқча суммасини корхонанинг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби АВда 2016 йил 7 апрелда рўйхатга олинган 2775-сонли Низомда батафсил келтирилган.

Шунингдек, ушбу саволга жавоб билан бу ерда танишишингиз мумкин:

https://kadrovik.uz/question/9679

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.