Янги ходимга мехнат дафтарчаси очиш мажбурияти

Саволнинг ID си: 15055
Иш берувчи янги ишга кабул килинган ходим учун мехнат биржасидан мехнат дафтарчаси сотиб олиб тулдириб беришга мажбурлиги кайси норматив конунларда курсатилган ва иш берувчи бу мажбуриятни бажармаса жавобгарлиги кандай булади
Иш берувчи янги ишга кабул килинган ходим учун мехнат биржасидан мехнат дафтарчаси сотиб олиб тулдириб беришга мажбурлиги кайси норматив конунларда курсатилган ва иш берувчи бу мажбуриятни бажармаса жавобгарлиги кандай булади?
Экспертларнинг жавоблари:

Мехнат дафтарчаларини юритиш тартиби «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги  Йўриқнома»га (АВда 29.01.1998 й. 402-сон б. рўйх.ол.) асосан амалга оширилади.

Унга асосан иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно (Йурикнома 1.1 банди).

Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақлар корхоналар томонидан маҳаллий меҳнат органларидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинади. Меҳнат дафтарчаларини бошқача тартибда сотиш, шунингдек, фуқаролар томонидан меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш тақиқланади.

Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақларни сотиб олиш шартномасини тузиш учун корхоналар маҳаллий меҳнат органларига ёзма мурожаат қилишлари лозим. Ёзма мурожаатда штат жадвали бўйича ходимлар сони, вакант лавозимлар (жойлар) сони, шунингдек, меҳнат дафтарчаси (меҳнат дафтарчаси дубликати) ёки меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ берилиши лозим бўлган ходимлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.

Меҳнат дафтарчаси ва меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни корхоналар томонидан қайта сотишга ёки бошқача тартибда бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди (Йрикнома 1.3 банди).

Меҳнат дафтарчаларини юритиш, сотиб олиш, ҳисоботни олиб бориш ва фойдаланиш тартибини бузган мансабдор шахслар қонунларда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар (Йурикнома 8-боб).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.