Саволнинг ID си: 15158
Мактаб директори ўзгарганда декретдаги аёл ишга қайтса, директор янги бўлганлиги сабабли у билан муддатли шартнома тузиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, мумкин эмас. 

МКнинг 75-м. кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.

Демак, мактаб директори ўзгарганлиги ходим билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини муайян муддатга қайта тузиш учун асос бўла олмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.