Саволнинг ID си: 16309
Корхона касаначини меҳнат вазифасини корхонада амалга оширувчи бошқа доимий лавозимга кўчирмоқчи. Бундай вазиятда корхона қандай йўл тутиши лозим: касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси хусусиятларга эгалиги сабабли дастлаб касаначи билан меҳнат шартномасини бекор қилиб, янги меҳнат шартномаси имзолаш керакми ёки касаначининг розилиги билан Меҳнат кодексининг 92-моддасига асосан бошқа доимий ишга ўтказиш керакми?
Корхона касаначини меҳнат вазифасини корхонада амалга оширувчи бошқа доимий лавозимга кўчирмоқчи. Бундай вазиятда корхона қандай йўл тутиши лозим?
Экспертларнинг жавоблари:

Касаначиларнинг ишлаш тартиби Касаначилик тўғрисидаги низомга мувофиқ (ВМнинг 11.01.2006 й. 4-сон қарорига 1-илова) амалга оширилади.

Муайян сабабларга кўра касаначини бошқа доимий ишга ўтказиш меҳнат шартномаси шартларини ўзгартиради. Агар касаначи бундай ўзгаришга рози бўлса, меҳнат шартномасига қўшимча битим тузилади. Қўшимча битимда ўзгартирилган меҳнат шартлари акс эттирилади. Шундан сўнг корхона раҳбари касаначини бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради (МК 96-м.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.