Саволнинг ID си: 16636
Адлия вазирлигида 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномада кўрсатиб ўтилган барча тўловлар бюджет ташкилотларида ишлаб келаётган ходимларнинг малака ошириш вақтида қўлланиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатга олинган) асосан хизмат сафари деб ишчини ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга юборилиши тушунилади. Демак, ходимнинг малака ошириш курсларига юборилиши хизмат сафари саналади ва ушбу муносабатларга 1268-сон Йўриқнома татбиқ этилади.

    Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
    Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.