Саволнинг ID си: 16637
Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2017 йилдаги 174-сонли “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 7-бандида асосий ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсига юборилган.
Малакасини ошириш, ихтисослаштириш, ординатурага юборилган тиббиёт ходимларининг ўртача иш ҳақи бутун ўқиш даврида сақланиб қоладими?
Экспертларнинг жавоблари:

ВМнинг 04.04.2017 йилдаги 174-сонли қарорида тиббиёт ходимлари асосий ишидан ажралган ҳолда малака ошириш курсларига юборилган бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиши белгиланган. Шунингдек, бошқа шаҳарлик тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш ва кетиш, яшаш харажатлари қопланади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.