Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатга олинган) 27-бандига асосан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳудудий амбулатор-поликлиникалар томонидан ҳомиладорликнинг бирйўла 126 календарь кунига берилади. Туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини узайтириш учун туғруқ муассасаси томонидан яна 14 календарь кунига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатга олинган) 48-бандига асосан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.
Агарда ходимга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бошқа касаллик асосида берилган бўлса, нафақа Низомнинг 26-31-бандларига асосан тўлаб берилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақасида “Ташхис” ва “Якуний ташхис” сатрида вақтинча меҳнатга лаёқатсизликка сабаб бўлувчи касаллик кўрсатилади.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.